Наманган вилоятининг 3-сектори ҳисобланган Поп туманида вилоят ИИБ бошлғининг топшириғига асосан ёшлар билан янгича усули амалиётга тадбиқ этилди.
Бугунги кунда, Поп туманида 230 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб, шундан, 51 минг 876 нафари ёки 22,5 фоизи 14-30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. Туманнинг 77 та маҳалласида “Ёшлар баланси” асосида 51 минг 876 нафар (14-30 ёш) ёшлар қайта таҳлил этилди. Баланс асосида ёшларнинг ижтимоий ҳолати, қизиқиши ва уларнинг муаммолари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими яратилиб, уларнинг 23 866 нафари яшил 28 010 нафари сариқ тоифага кирувчи ёшларни ташкил этади. Мазкур ёшлар ичидан 1 599 нафар қизил тоифага кирувчи ёшларни ажратиб олинди. Қизил тоифага кирувчи, кўмакка муҳтож ёшлар билан ишлаш бўйича намунавий “Йўл харитаси” тумандаги секторлар кесимида ёшлар етакчиларига семинар тариқасида тушунтирилди. Мазкур йўл харитаси ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгиланиб, уларни тадбиркорлик ҳамда ИТ соҳасига ўқитилишни, ёшларни мавжуд муаммоларини ҳал этишни, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишни ўз ичига қамраб олган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати