6 Август 2021 йил 972

Наманган вилоятида ўтказилаётган тест синовлари давомида жамоат тартиби ва хавфсизлиги таъминланмоқда

Маълумки айни вақтда бутун мамлакатимиз бўйлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун қабул имтихонлари ўтказилмоқда. Наманган вилоятида ҳам Учта объектда тест имтихонларинини топишириш учун барча зарурий шароитлар яратилган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳодимлари томонидан имтихонлар вақтида жамоат тартибини сақлаш, транспорт воситариа қатновини назорат қилиш, Карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш ва бошқа белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Наманган шахрида жойлашган учта обектда 1 сменада жами 3.240 нафар абитуриент тест синовлари топширишлари кўзда тутилган.Тест имтихонларига 61.135 нафар абитуриентлар ҳужжат топширган бўлиб, 10 кун давомида 2-сменада тест синовларини якунлаш имконияти яратилган.

Тест синовларини ўтказиш даврида ИИБ, МГ ва ФВБнинг куч-воситалар қўшма-тақсимоти ишлаб чиқилди.Тақсимотга кўра, давлат тест синовларини ўтказиш даврида бириктирилган шахсий таркиб, алоқа воситалари, металлодетекторлар, автотранспорт, хизмат итларидан фойдаланишлари кўзда тутилган.Тест синовлари ўтказиладиган 3 та объектларнинг хар бирида 1 тадан назорат ўтказиш жойлари ташкил этилган бўлиб, абитуриентларни синчковлик билан текшириб киритилиши мақсадида етарли миқдорда ИИБ, МГ, ФВБ хамда аёл ходималар жалб этилди.

Хозирги кунга қадар, олий таълим муассасаларига давлат тест имтихонларини топшириш лозим бўлган 9.720 нафар абитуриентлардан 8.909 нафари имтихонларда қатнашди, 811 нафари турли сабабларга кўра иштирок этмади, 10 нафар абитуриент олиб кириш таъқиқланган буюмлар билан кирганлиги учун ҳамда 5 нафари тана харорати 37.5дан юқори бўлганлиги учун имтихонлардан четлатилди. Шу ўринда тест имтонлари қатнашувчиларига эслатма Ани вақтда жараёнлар тўлиқ камера назоратида, қолаверса, назорат ўтиш жойида қатий текширув йўлга қўйилган. Тақиқланган воситаларни ишлатиб қўлга тушсангиз имтихондан четлатиб кейинги йилни кутишингига тўғри келади.
Тест синовлари давомида ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришлари имтихонларнинг шаффоф ва адолатли ўтишига хисса қўшади.

Text to speech