13 Май 2023 йил 758

Наманган вилоятида Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳузурида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ва йўл қўйилган камчиликлар ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев Чортоқ туманидаги Маданият саройида сектор раҳбарлари, маҳалладаги бешлик (маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоллари) фаолиятини ўрганиб чиқди.

Ўрганишлар давомида, маҳаллада жиноятларни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди.

Шунингдек, Янгиқўрғон тумани «Қўриқ» маҳалласи ҳудудида ташкил этилган янги “имтиҳон олиш маркази”га ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишди.

Ушбу марказда ҳайдовчиларни имтиҳонга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш замонавий технологиялари ёрдамида амалга оширилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech