Наманган вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ томонидан бошқарма ҳамда унинг соҳавий хизматларида фаолият юритувчи ходимлари иштирокида саф кўриги ўтказилди.
Ички ишлар органлари ходимларининг формали кийим-бошларини ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ томонидан бошқарма, унинг соҳавий хизматлари ва ҳудудий бўлимларида фаолият юритувчи шахсий таркиб иштирокида саф кўриги ўтказилди. Дастлаб, ходимларнинг формали кийим-бошни кийиш тартиби, хизмат гувоҳномаси ва бириктирилган бошқа буюмларнинг мавжудлиги текширилди. Шундан сўнг саф тайёргарлиги ўтказилиб, шахсий таркибнинг сафда юриш кўникмалари оширилди. Саф кўриги якунида бошқарма раҳбарияти томонидан ходимларга форма кийиш тартибини бузмаган ҳолда ҳушёр ва сергак хизмат олиб бориш лозимлиги тушунтирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш топшириғи берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати