Наманган вилояти ИИБга бириктирилган Косонсой туманидаги 45-сонли махсус мактаб интернатида "Наврўз" муносабати билан байрамона тадбир ташкил этилди.
Косонсой туманидаги вилоят ИИБга бириктирилган 45-сонли махсус мактаб интернатида спорт, маданий ва маърифий тадбирлар ташкил этилди. «Наврўз» байрами муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ва Ички ишлар вазири ўринбосари қатнашишди. Тадбир қатнашчилари дастлаб мактаб ҳудудидаги ер майдонига “Яшил макон” акиясида доирасида манзарали кўчатларни экишди. Махсус мактаб интернатида таҳсил олаётган йигит қизларнинг хар бири ўзига хос қобилятга эга. Улар ўртасидаги миллий ўйинлар бўйича мусобақалар ҳам қизғин тус олди.
Шахмат ва шашка, енгил атлетика ва ва 3-сектор гандболчи қизлар жамоаси ўйинлари ҳам байрамона кайфиятни янги босқичга кўтарди.
“Моҳир қўллар” кўргазмаси ва “Ҳуш келибсан Баҳорим” мавзусида ўтказилган расмлар танлови эса тасвирий санат ихлосмандлари ҳамда бу йўналишга қизиқувчи ёшлар учун чинакам ижодий майдон вазифасини ўтади.
“Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги” муносабати билан мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида мушоира, баҳру байт эса шеърият ихлосмандларини бир ерга жамлади.
Кўтаринки рухда ўтган тадбир сўнгида 263 нафар ўқувчи йигит ва қизларнинг ҳар бирига мактаб формалари, ўқитувчи ва техник ходимларининг ҳар бирига совғалар берилди. Мактаб жамоасига эса спорт анжомлари топширилди.
Чинакам истеъдод эгалари жам бўлган мактабда мусиқий тадбирлар давом эттирилиб, ўқувчилар ижросидаги куй ва қўшиқлари иштирокчиларни кўнгилларини шод этилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати