1 Апрел 2023 йил 465

Наманган вилояти ИИБда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугунги кунда юртимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатларда нуроний ва меҳнат фахрийларимизнинг ўрни беқиёс.

Наманган вилояти ИИБда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлигида видеоселектор шаклида олиб борилган йиғилишда бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари, фахрий ходимлар, Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икромов Бўстонлиқ туман ИИБ студиясидан иштирок этди.

Учрашувда кекса авлод вакиллари билан дилдан суҳбат қурилди, уларга қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси масъул ходими томонидан янада чуқурроқ тушунтирилди. Иштирокчилар қонун лойиҳаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Шу билан биргаликда меҳнат фахрийларининг муаммолари ва таклифлари тингланди.

Нуронийлар бундай юксак эътибор учун Президентимизга, вазирлик раҳбариятига чексиз миннатдорчилик билдирдилар. Ёш авлодни тарбиялаш, маҳаллаларда соғлом муҳитни шакллантириш, оила-турмуш масалаларидаги муаммоларни ҳал этишда янада фаолликни оширишга келишиб олинди.

Text to speech