23 Июн 2021 йил 723

Наманган вилояти ИИБда курсантларга иш ўрганиш амалиёти бошланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим 1-2-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиётини юқори савияда ўтказиш ҳамда бу борада амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Наманган вилояти ИИБ мажлислар залида тезкор     иғилиш ўтказилди.

Унда Бошқарма Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича ЎМИБ тезкор вакили, Кадрлар бошқармаси масъул ходимлари ва ИИВ Академияси кундузги таълим 1-2 ўқув курсининг 94 нафар тингловчилари иштирок этишди.

Йиғилишда дастлаб, бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.А.Маматкулов сўз олиб, курсантларга танлаган соҳаларининг машаққати ва масъулияти ҳақида алоҳида таъкидлади. Шу боис иш ўрганиш амалиёти давомида курсантлар тартиб-интизомга қатъий риоя этишлари зарурлиги, уларга вилоят ИИБнинг буйруғи билан юқори малакали раҳбар ходимларни мураббий этиб бириктирилганлиги, ҳар бир курсант амалиёт давомида мураббийни яхши ҳислатларини ўрганиб, ўзига тажриба орттириши кераклиги, шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Вазирликнинг меъёрий буйруқларини ўрганиш лозимлиги, айниқса фуқаролар билан ҳушмуомалада бўлиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги курсантлар томонидан МФЙда иш ташкил этиш тартиби, профилактика инспекторларининг ҳалқ олдида ҳисобот бериши, ишсизларни ишга жойлаштириш, бандликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноят содир бўлганда воқеа жойига чиқиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш, ашёвий далилларни йиғиш борасидаги ишларни ўрганиш зарурлиги тушунтирилди.

Шундан сўнг Йиғилишда бошқарма Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва ЎХБ ЎМИБ тезкор вакили курсантларга хизмат ваколатидан четга чиқмаслик, форма кийиш қоидаларига тўла риоя қилиш шахсий автотранспорт воситаларини бошқармаслик ва бошқа ҳуқуқ ҳамда бурчлари билан таништиришди. Йиғилиш якунида курсантларга бириктирилган мураббийларнинг вазифаси тўла тушунтирилиб, уларнинг тўлақонли бажарилишини алохида назоратга олиш бўйича огоҳлантиришлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

 

Text to speech