15 Июл 2023 йил 896

Наманган вилояти ИИБда ИИВ Академияси 1 ва 2-ўқув курси курсантларининг ўқув-танишув ҳамда иш ўрганиш амалиёти якуни бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 15 июль куни Наманган вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маърифат залида бошқарма раҳбарияти ҳузурида соҳавий хизмат масъул ходимлари, ИИВ Академияси вакиллари ва амалиёт ўташ учун келган 1 ва 2-курси курсантлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб, ИИВ Академияси ўқитувчиси сўз олиб, курсантларнинг амалиёт ўташ давридаги фаолияти, назарий билимларнинг амалдаги ижроси, шунингдек, берилган топшириқлар қай даражада бажарилгани ҳақида тўхталди. Амалиёт даврида хато ва камчиликка йўл қўйган курсантлар қатъий огоҳлантирилиб, улардан келгусида ҳар бир вазифага масъулият билан ёндашиш талаб этилди.

Шундан сўнг, курсантлардан амалиёт якуни бўйича бошқарма соҳавий хизматлари малакали ходимларидан иборат комиссия иштирокида синов қабул қилинди. Ҳар бир курсантнинг фаолиятига комиссия аъзолари томонидан холисона баҳо берилиб, хизмат тавсифномалари ИИВ Академиясига юборилиши белгилаб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech