Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ХПБ ходимлари томонидан ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга бағишланган учрашув ўтказилди.
Давлат раҳбари ташаббуси билан ёшлар билан ишлашни янгича усули амалиётга татбиқ этилди. Топшириққа кўра Наманган вилоятининг 788 та маҳалласида “Ёшлар баланси” асосида 665 минг 381 нафар ёшлар фаолияти таҳлил этилди. Мазкур ишларининг узвий давоми сифатида вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи ходимлари, Нам.ДУ профилактика инспекторлари, Университет масъул ходимлари билан ҳамкорликда талабалар билан учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда ёшлар, Хусусан талабалар томонидан содир этилган жиноятлар муҳокама этилиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, бу борада таълим муассасаси профессор ўқитувчилари, тютерлар ва профилактика инспекторлари ҳамкорликда иш ташкил этилиши келишиб олинди.
Шунингдек, ижарада яшовчи ва талабалар турар жойида яшовчи талабаларнинг яшаш шароитларини ўрганган ҳолда, уларни дарс машғулотларидан сўнг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим муассасасида ўтказилиб келинаётган маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларига жалб этиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб бориш белгиланди.
Бундан ташқари таълим муассасасининг жисмоний тарбия, ва Тарих факультетларида таҳсил олаётган, келгусида ИИОда ишлаш истагини билдирган талабалари орасидан “Қалқон гуруҳи” учун 10 нафардан номзодлар саралаб олинди.
Бу борадаги учрашувлар вилоятнинг бошқа Олий таълим муассасаларида ҳам давом этмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати