Наманган вилояти ИИБ томонидан 8 - март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
8 - март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан бутун мамлакатимизда бўлгани каби Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида хизмат қилиб келаётган аёллар учун ҳам байрам тадбири ташкил этилди. “Шодиёна” мажмуасида бўлиб ўтган байрам тадбирида Наманган вилояти ҳокими ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва сектор рахбарлари иштирок этиб, аёлларни нафосат ва гўзаллик байрами билан муборакбод этишди.
Шундан сўнг 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғи билан рағбатлантирилган ходимларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари вилоят Ички ишлар бошқармаси ММИ ва КБТ хизмати, Молиявий та’миноти хизмати ва Касаба уюшмаси томонидан, барча тадбирга таклиф этилганларга бошқарма раҳбариятининг эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир давомида юртимизнинг таниқли ҳонандалари томонидан куй-қўшиқлар куйланди. Байрамда барча аёлларнинг кайфиятлари кўтарилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.