Наманган вилояти ИИБ ТХТБнинг 6 ой якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Транспортда ХТБда 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.М.Мирқурбонов хузурида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишни Наманган вилояти ИИБ TХБ бошлиғи подполковник Ю. И. Хидиров очиб, 2021 йилнинг 6 ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан батафсил ахборот бериб ўтди. Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда, ярим йилликда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда ўтказилган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги хусусида соҳавий хизмат бошлиқлари ва бошқа масъулларнинг ҳам ҳисоботлари тингланди. Шундан сўнг кейинги чорак ва ярим йилликда Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБда жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан, ишлаб чиқилган йўл хариталари кўриб чиқилди. Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.М.Мирқурбонов сўз олиб, билдирилган таклифлар ҳамда мулоҳазаларга нисбатан ўзининг тавсияларини бериб, йўл қўйилган камчиликлардан керакли хулоса чиқариб, берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича топшириқлар берди. Шу ўринда ҳар бир ички ишлар органи ходимининг ўзи хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиши, хизмат вазифасига виждонан ёндашиши, асосийси ватанга ва халқига садоқатли бўлиши лозимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Юқори ва қуйи тизим раҳбарларига, ходимларнинг оилавий шароити ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш кадрларни тарбиялашда устоз-мураббий анъаналарини янада кенг татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини билдирди. Кейинги ярим йилликда Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Транспортда ХТБ ходимлари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ишлаб чиқилган ташкилий тадбирлар режаси ва йўл хариталари яна бир бор синчковлик билан кўриб чиқилиб, ҳар бир йўналиш бўйича барча устувор вазифаларни белгилаб олган ҳолда ижрога қаратиш лозимлиги юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Наманган вилояти ИИБ ТХТБ