13 Май 2023 йил 393

Наманган вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан «Маънавият» ойлиги доирасида “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилди.

Вилоят ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, бу борада билимли ва салоҳиятли ходимларга иқтидорини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш, билим олишга интилиш каби тушунчаларни мустаҳкамлаш мақсадида, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ёшлар ишлари Агентлиги Наманган вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Наманган вилояти Заковат нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда Наманган вилояти ички ишлар органлари ходимларидан иборат 14 та жамоалар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Жамоаларнинг ҳозиржавоблиги, изланувчанлиги уларнинг юксак салоҳиятларидан даракдир. Бироқ, ҳар бир кураш ўзининг ғолиб ва мағлубига эга. Қизғин ва муросасиз кечган ўйиннинг якуний натижаларига кўра, учинчи ўринни Чуст тумани Ички ишлар бўлими жамоаси, иккинчи ўринни ИИВ Наманган академик лицейи жамоаси, биринчи ўринни Чортоқ тумани ички ишлар бўлими жамоаси қўлга киритди.

Ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Бу каби тадбирлар ва учрашувларнинг мунтазам ўтказиб борилиши турли соҳаларда фаолият юритувчи ходимларнинг билим даражасини юксалтириш баробарида уларнинг ўзаро тажриба алмашишларига ҳам кўмак беради.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech