13 Май 2023 йил 746

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан Наманган тумани Ички ишлар бўлимининг жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнидаги хизмат фаолиятига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳоли мурожаатлари ўрганиш, фуқароларнинг муаммоларини бартараф этиш ва секторлар тизимида амалга оширилаётган ишлари муҳокама қилинди. Эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, бўлим раҳбари, унинг ўринбосарлари ҳамда масъулларга келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан топшириқлар берилди. Тумандаги криминоген вазият, олиб борилган таҳлиллар натижасидан келиб чиққан ҳолда келгусида бажарилиши керак бўлган муҳим йўналишлар бўйича керакли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда фаоллик кўрсатган, хизмат интизомига қатъий амал қилган ҳолда сафдошларига намуна бўлган бир гуруҳ ходимлар вилоят ИИБ бошлиғи томонидан рағбатлантирилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech