27 Апрел 2023 йил 902

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи 3 сектор раҳбари Шухрат Алиев Мингбулоқ туманидаги маҳаллаларга ташриф буюрди.

Туманнинг Мустақиллик, Ойбек, Кичик ЖомашуйҚирқчек, Бозорбоши, ТўпсадаЧордона МФЙларида бўлиб ўтган учрашувларда маҳалла бешлиги иш фаолияти билан танишилди. Фаолларга фуқаролар айниқса ёшлар билан хонодонбай иш ташкил қилиш, уларни қизиқишларига қараб касб-ҳунарга ўргатиш орқали иш билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди. Маҳаллада содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда профилактика инспекторлари ҳамда квадрат тизимига бириктирилган ЙПХ инспекторлари билан ҳамкорликни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди. Тадбиркорлар учун зарурий шароитларни яратиш, уларга мададкор бўлиш орқали маҳалладаги ишсизликни камайтириш ва қолган фуқароларни хам кенг жалб қилишда бир ёқадан бош чиқариб биргаликда иш ташкил килиш бугунги куннинг асосий талабларидан бири эканлиги тушунтирилди. Кичик Жомашуй МФЙда яшовчи, ипак курти етиштириш билан шуғулланувчи Мухаммадали Эргашевнинг хонадонига ташриф буюриб, оилавий тадбиркорликнинг бу йўналишида маҳалладаги бошқа фуқароларни ҳам фаолликка чақирилди.

Шунингдек, тадбирлар ўтказиладиган бинолар шароитини ўрганиб, масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ташриф буюрувчи фуқаролар учун лозим шароитларни яратиш борасида тегишли топшириқлар берди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech