27 Апрел 2022 йил 619

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ҳамда соҳа фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида, Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан 2022 йил 27 апрель куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ биноси анжуманлар залида “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Тергов бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этиб, ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаолларини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Учрашув давомида сўнгги пайтда авж нуқтасига чиққан жиноят турларидан бири бўлган ўғирлик жинояти юзасидан масъуллар томонидан йиғилганларга маълумотлар берилди.

Ҳусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида ушбу турдаги жиноят вилоятда 28тага ёки 11.3 фоизга камайган, бироқ бу жиноят содир этилиш ҳолати бутунлай бартараф этилди дегани эмас.

\Ўғирлик жиноятиинг ортишида кўп ҳолларда жабрланувчиларнинг ўзлари шароит яратиб беришаётгани ҳақида масъуллар аниқ фактлар билан маълумотлар беришди. Мисол учун фуқароларнинг ўз мол-мулкларига бўлган эътиборсизлиги, автомашина ва хонадонларни қаровсиз, очиқ ҳолда ташлаб кетиш, кенг далада ҳайвонларни назоратсиз қолдириш каби ҳолатлар юқоридаги салбий оқибатларнинг юзага келишига замин яратаётгани алохида таъкидлаб ўтилди.

Тергов бошқармаси масъул ходимининг берган маълумотига кўра, Наманган вилояти ҳудудида траснпорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ жиноятлар жорий йилнинг шу кунига қадар 12та содир этилган бўлиб, уларнинг аксарияти 19-30 ёшдаги шахслар томонидан амалга оширилган. Жиноятларнинг вақти эса кўп ҳолларда кечки 18:00дан кейинги вақтларга тўғри келади.

Анжуман давомида журналистлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида жорий этилаётган янгиликлар билан ҳам танишишга муваффақ бўлишди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech