27 Апрел 2022 йил 430

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ҳамда соҳа фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида, Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан 2022 йил 27 апрел (чоршанба) куни, соат 14:00да Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ биноси анжуманлар залида “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Унда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлар иштирок этиб, Сизни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар.

Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech