25 Октябр 2021 йил
671
Наманган вилояти Ички ишлар ходимлари шарафланди
Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида 25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Адил Атаходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни иссиқ изида фош этиш, тинчлик-осойишталикни таъминлашга ҳисса қўшаётган, фидойилик намунасини кўрсатаётган соҳа ходимларининг заҳматли меҳнатларини алоҳида эътироф этди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати