7 Март 2023 йил 713

Наманган вилояти ички ишлар бошқармасида 8 март халқаро хотин қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди.

Гўзаллик ва нафосат байрами, кўкламнинг илк шодиёнаси, баҳор ва она табиатнинг ўзгача инъоми билан кириб келаётган байрам бугун юртимизда кенг нишонланмоқда. Наманган вилояти ички ишлар бошқармасида ҳам 8 март халқаро хотин қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда сўз олган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, ички ишлар органлари тизимида матонат билан хизмат қилиб келаётган барча ходимларни, турли соҳаларда елкадош бўлаётган барча хотин қизларни байрам билан самимий табриклаб, ички ишлар вазири генерал лейтенант Пўлат Бобожоновнинг байрам табригини тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг ички ишлар органларида кўп йиллик самарали меҳнати соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшганлиги ҳамда 8 март Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ, эсдалик қўл соатлари, муддатидан аввал махсус унвонлар топширилди. Шу билан бирга бир гуруҳ ходимларга бошқарма бошлиғининг эсдалик қўл соатлари топширилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг ички ишлар бошқармаси фахрий кенгаши раиси Олимжон Долимов сўзга чиқиб, байрам сабабчиларига ўзининг табрик ва тилакларини йўллади.

Тадбирнинг бадиий қисмида Ахборот хизмати томонидан тайёрланган клип намойиш этилди. Саҳнага вилоят санъат намоёндалари таклиф этилиб, улар томонидан ижро этилган куй қўшиқлар иштирокчиларга чинакам байрамона кайфият улашди. Тнатанали байрам тадбирлари ҳудудий ички ишлар органларида ҳам ўтказилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech