Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси катта мажлислар залида вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси катта мажлислар залида вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамбек Исраилов, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Акрамжон Дадаханов, вилоят ички ишлар бошқармаси ҲПБ катта инспектори Жасур Ўроқов, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари, маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шўбаси раҳбарлари, мактаб директорлари иштирок этдилар.
Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилишда 2022 йилнинг 2 ойи давомида мактаб ўқувчилари ўртасида содир этилган жиноятчилик ҳолатлари, вилоят ИИБ ХПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар натижасида аниқланган камчиликлар, бошқарма бошлиғининг 2022 йил 26 январдаги буйруғига асосан ўтказилган ўрганишлар якунлари, умумтаълим мактабларида ўқувчиларни дарс машғулотларидаги иштироки масалалари муҳокама қилинди.
Ёшлар ҳаёти ва камоли, ўқувчиларнинг таълим олишлари учун зарурий барча чораларни кўриш, ёшлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, жойларда ички ишлар ва халқ таълими бўлимлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва маълумот алмашинувини мустаҳкамлаш каби масалаларга эътибор қаратилди.
вояга етмаганлар ва мактаб ўқувчилари ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилиниб, келгусида бу каби ҳолатларни юзага келишига йўл қўймаслик борасида вилоят ички ишлар ва халқ таълими бошқармаларининг ўзаро ҳамкорликдаги йўл хариталарини ишлаб чиқиш, назоратсиз қолган ўқувчиларни дарс машғулотларига қайтариш, профилактик тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш, профилактика инспекторлари ҳамда инспектор-психологлар билан биргаликда тизимли иш ташкил қилиш масалалари келишиб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати