24 Июн 2023 йил 714

Наманган вилоят ИИБ бошлиғи томонидан Уйчи тумани «Баландариқ» ва Чортоқ тумани «Саркор» маҳаллалари аҳолиси орасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида муҳокама йиғилишлари ўтказилди

Дастлаб йиғилиш, Уйчи туманидаги 3-сектор штабида ўтказилиб, унда бошқарма соҳавий хизмат раҳбарлари, Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, маҳалла бешлиги ва бошқа масъуллар иштирок этишди ва «Баландариқ» маҳалласида содир этилган ўта оғир турдаги жиноятнинг келиб чиқиш омиллари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида, Бошқарма бошлиғи ушбу жиноятнинг салбий оқибатларига тўхталиб, масъулларнинг фаолиятини танқидий баҳолади.

Шундан сўнг, муҳокама йиғилиш Чортоқ туманидаги «Саркор» МФЙ биносида давом этиб, ушбу маҳаллада ҳам содир этилган ўта оғир турдаги жиноятнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар таҳлил қилинди ва маҳалла бешлигини ҳудудда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишдаги ролини янада ошириш лозимлигини таъкидлади.

 

Бошқарма бошлиғи, келгусида маҳаллани намунали ҳудудлар сафига киритиш учун ҳар икки маҳалла бешлигига тегишли топшириқлар бериб, ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро билан индивидуал тартибда ишлаш, уларнинг яшаш шароитидан мунтазам хабардор бўлиш, ишсиз аҳолини доимий бандлигини таъминлаш борасида ўз таклифларини берди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech