Наманган вилоят ИИБ бошлиғи томонидан Тўрақўрғон туманидаги «Олчин», “Катта қўрғонча” ва «Шарқ» маҳаллалари аҳолиси орасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида муҳокама йиғилишлари ўтказилди
Муҳокама йиғилишлари тумандаги «Олчин» МФЙда бошланиб, унда бошқарма соҳавий хизмат раҳбарлари, туман ИИБ бошлиғи, маҳалла бешлиги ва бошқа масъуллар иштирок этишди ҳамда ушбу ҳудудда содир этилган ўта оғир турдаги жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди.
Йиғилиш “Катта қўрғонча” ва «Шарқ» МФЙ биноларида ҳам давом этиб, ушбу маҳаллаларда ҳам содир этилган ўта оғир турдаги жиноятларнинг сабаблари ўрганилиб, маҳалла бешлигининг фаолияти кескин танқид қилинди.
Йиғилишлар якуни бўйича Бошқарма бошлиғи ушбу жиноятлар содир этилган маҳаллаларда бу каби ҳолатларга қайта йўл қўймаслик мақсадида маҳалла бешлиги аъзолари ўзаро ҳамкорликда иш ташкил этиб, ҳудудда яшовчи аҳолининг яшаш шароитидан мунтазам хабардор бўлиш ва уларнинг доимий бандлигини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирларни кўриш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати