Наманган туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугун Наманган тумани “Қумқўрғон” МФЙ Маданият саройида туманнинг “Ғайрат” маҳалласида содир бўлган жиноят юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Муҳокамада Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, вилоят прокурори ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тумандаги жиноятчилик, криминоген вазият ва маҳалла масъуллари зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижроси қатъий танқид остига олиниб, маҳалладаги ҳар бир фуқаро огоҳликка чақирилди. Диний идора вакиллари ва ёши улуғ кўчабошилар сўзга чиқиб, тарбия ва ҳамжиҳатлик борасида ўз фикрларини билдирдилар. Йиғилишда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ҳамда маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудларга айлантириш юзасидан барча раҳбарларга вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати