Наманган туманидаги «қизил» тоифадаги маҳаллалар ва ИИБ фаолияти ўрганилди
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари фаолиятини самарали ташкил этиш, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда олиб борилаётган ишлар атрофлича ўрганилмоқда.
Жумладан, бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ҳамда туман ҳокими иштирокида Наманган туманининг “Катта Тошбулоқ” ва «Урганжи» маҳаллаларида бўлиб, ҳудудлардаги криминоген вазият ўрганилди. Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш йўналишида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга амалий ёрдам кўрсатилиб, тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти таҳлил қилинди. Уларга касбий маҳорат ва хизмат самарадорлигини оширишга қаратилган кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, қўриқлаш хизмати ходимларининг жанговар шайлиги текширилиб, хизмат интизоми ва тайёргарлик даражаси кўриб чиқилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати