5 Апрел 2023 йил 624

Наманган туманида содир этилган автоҳалокат юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 22.00ларда Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро ўзининг бошқарувида бўлган нексия -2 русумли автомашинасини Наманган туман Паст Қиёт МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-115 Автомобиль йўлининг 6-километрида бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўлни кесиб ўтаётган 1957 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан воқеа содир бўлган ҳудудда муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда туман ҳокими, ИИБ бошлиғи, ЙҲХГ ходимлари, маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари ва аҳоли иштирок этди.

Йиғилишда содир бўлган автоҳалокат ва унга етаклаган омиллар ҳақида батафсил маълумот берилиб, бу каби ҳолатларни олдини олишда барча бирдек масъуллиги айтиб ўтилди.

Йўлларда тартибли ҳаракатни таъминлаш, пиёдаларнинг фақатгина белгиланган жойлардангина йўлни кесиб ўтишларини мунтазам тарғиб қилиш, ҳайдовчиларни тезликни камайтириб ҳушёрлик билан автомашина бошқаришларини йўлга қўйишда ЙПХ ва профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиши муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech