18 Апрел 2023 йил 694

Наманган туманида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили амалда

Наманган тумани ҳокимлиги биносида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисидаги қўшма қарор мазмун моҳияти тушунтириш мақсадида тадбир ташкил этилди. Туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи ҳамда масъуллар томонидан МФЙларда фаолият олиб бораётган бешлик аъзоларига хизмат вазифаларидан келиб чиққан холда белгиланган вазифалари ҳақида маълумот берилиб, қарорнинг ҳамкорликда ишлаш механизми тушунтирилди. Масъулларга маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб берилди. Оила-турмуш доирасидаги ҳамда хотин-қизлар ўртасидаги жиноятларни барвақт олдини олиш, нотинч ва низоли оилалар билан ишлаб, уларни яраштириш чораларини кўриш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, алоҳида назоратга олинган шахслар билан тизимли ишларни ташкил этиш каби вазифаларни жадаллаштириш бўйича вазифлар ижроси борасида келишиб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech