16 Октябр 2025 йил 28

Наманган тумани ИИБ ходимларининг аҳоли осойишталигини таъминлаш йўлидаги тунги фаолияти ўрганилди

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари ҳамда соҳавий хизматларнинг фаолияти мунтазам равишда ўрганилиб, ходимларнинг тунги хизматни самарали ташкил этиш даражаси таҳлил қилинмоқда. Шу жараёнда хизмат сифатини янада ошириш, жамоат тартиби ва аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган аниқ топшириқлар берилмоқда.

Бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганиш ишлари Наманган туманида давом эттирилди. Унда «Шамсикўл», «Шўрқўрғон», “Кўл бўйи”, «Оқер», «Кайковус», «Қўрғонча», «Қурама», «Эшобод», «Қумқўрғон» ва «Ғайрат» маҳаллалари ҳудудида тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг фаолияти кўздан кечирилди. Шу билан бирга, мазкур ҳудудларда хизмат олиб бораётган Қўриқлаш хизмати ходимларининг жанговар шайлиги амалий тарзда синовдан ўтказилди.

Ўрганишлар давомида хизматга жалб этилган ходимларга хизмат интизомига қатъий амал қилиш, аҳолининг тинчлиги ва маҳалла ҳудудларида хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, тумандаги «Ал-Хоразмий» номли хусусий таълим муассасасида ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, таълим жараёнлари ва ўқувчилар ётоқхонаси учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Мазкур йўналишда “Оила–маҳалла–таълим муассасаси” тамойили асосида манзилли ишларни ташкил этиш бўйича масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech