Наманган тумани ИИБ бошлиғининг туман аҳолисига мурожаати
Ассалому алейкум Ҳурматли туманимиз фуқаролари, азиз юртдошлар!
Жорий
йилда, туман ҳудудида жамоат ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган барча-чора
тадбирлар кўрилди.
Ҳурматли
Президентимиз томониларидан республикамиз ҳудудида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш,
жиноятчиликни барвақт олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бунда ички
ишлар органлари олдига ҳам аниқ вазифаларни белгилаб берганлар.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари,
Бугунги кунда туман ҳудудидаги жиноятчилик аҳволи,
уни олдини олиш, кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича қичқача ахборот берсам.
Туман
ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида
олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар -19,4
фоизга (31 тадан 25 тага -6 та),
-маҳалла
ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар эса -33,3 фоизга (18 тадан 12 тага,
-6 та) камайган.
-аниқланадиган
жиноятлар +100,0 фоизга (14 тадан
28 тага, +14 та) кўп аниқланиб, жиноят содир этиб юрган шахсларга жазо муқаррарлиги
таъминланди.
Туманимиздаги
53 та маҳаллалардан 42 тасида жиноятлар содир этилишига йўл
қўйилмади, 8 та маҳалла сариқ, 3 та маҳалла қизил тоифага киритилди.
Ижтимоий
профилактика йўналиши бўйича:
Сўнги
йилларда маҳаллаларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз
муҳитни яратиш масаласига алоҳида этибор қаратилмоқда.
Маҳаллаларда
мавжуд муаммоларнинг жойида манзилли ҳал этилиши учун ижтимоий профилактика
тизими йўлга қўйилди.
Профилактика
инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли
юқори бўлган
4124 нафар шахсларга хулосалар берилиб, мавжуд муаммоларини маҳалла еттилиги
томонидан ҳал этилиши таъминланмоқда.
Маҳалла
фаоллари томонидан 106 нафар шахслар муаммоларини ижобий ҳал этилди.
Жумладан,
- 22
нафар шахсларнинг бандлиги таъминланди,
-17
та ажрим ёқасидаги низоли оилалар яраштирилди,
-9
нафар оғир аҳволдаги аёлларга ёрдамлар кўрсатилди,
-11
нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари
берилди,
-1
нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизлар ижтимоий
мослаштирилди,
-12
нафар ишсиз ёшлар касб-хунарга йўналтирилди,
-2
нафар кўмакка муҳтож оғир тоифадаги ёшларнинг муаммолари ҳал этилди,
-13
нафар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар билан профилактик тадбирлар
ўтказилди,
-1
нафар тиббиёт муассасалари ҳисобида турувчи шахслар соғлом ҳаётга қайтарилди,
-26
та оғир аҳволдаги оилаларга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилди,
-16
нафар кекса ва ёлғиз яшовчи шахсларга тиббий ёрдамлар кўрсатилди,
-15
нафар ногиронларга ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилиб, муаммолари
ижобий ҳал этилди.
Бугунги
кунда ижтимоий профилактик тадбирлари амалга оширилиши ўзининг ижобий
натижасини бериб, жиноят содир этилишини олдини олишга самарали хизмат
қилмоқда.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари,
Жиноятларнинг
энг кўп содир этилаётган турлари, унинг келиб чиқиш сабаб ва омилларига
тўҳталиб ўтсам.
Ўғирлик
жинояти бўйича:
Жорий
йилда туман ҳудудида 3 та ўғирлик жиноятлари қайд этилди.
Мазкур
жиноятлар таҳлил қилганимизда,
-1
таси хонадонда,
-1
таси велосипед ўғирлиги,
-1
таси бошқа турдаги ўғирликларни ташкил қилган.
Бундан
кўринмоқдаки, ўғирлик жиноятини келиб чиқишига ўзимиз ҳам бефарқ эканлигимиз,
шахсий мулкларимизга эҳтиёт бўлмай ҳаракатланишимиз оқибатида жиноятчиларга
замин яратиб берилаётганли кўринмоқда.
Фирибгарлик
жинояти бўйича:
Жорий
йилда туман ҳудудида 3 та фирибгарлик жиноятлари қайд этилди.
Ушбу
жиноятларни содир этилиши ҳам фуқаролар осон ва тез даромад топишга интилиши, “ўзаро
лавз”, “ўзаро ишонч”, “таниш-билиш” тушунчалари асосида хуқуқий ҳужжатларсиз
муносабатларга киришишлари оқибатида содир этилмоқда.
Юқоридаги
ҳолатлардан кўринмоқдаги, фуқароларимизнинг ўзлари била туриб фирибгарлик
қурбонига айланмоқдалар.
Яна
бир муҳим жиҳатга эътибор қаратадиган бўлсак, жамоат жойларида фуқаролар совуқ
қуролни олиб юриш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Ўтказилган
“Тиғ” тадбирлар жараёнида 46 та ҳолатларда фуқаролар тиғли жисмларни ёнларида
олиб юрганликлари аниқланиб, тегишли тартибда чоралар кўрилган.
Шу
ўринда, совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни жамоат
жойларида очиқ ҳолда олиб юриш, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекси (1852) моддаларида тақиқланган.
Гиёҳвандлик
бўйича
Яна
бир муҳим масалалардан бири гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний
муомуласи билан боғлиқ жиноятлардир.
Туман
ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш ва уни
ёшлар орасида кенг тарқалишини олдини олиш бўйича бир қатор тадбирларни амалга
оширмоқдамиз.
Ўтган
давр мобайнида олиб борилган тадбирлар жараёнида 12 та жиноий ҳолатлар аниқланиб,
31,0 гр.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Мазкур
ҳолатлар бўйича 12 нафар шахсларнинг
жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.
Ҳурматли
фуқаролар, гиёҳвандлик иллати билан аксарият ёшларимиз шуғулланмоқда.
Албатта
бир нарсани унутмаслигимиз керак, талаб бўлмаса таклиф ҳам бўлмайди.
Барчамиз
бунга масъул бўлиб, жамиятимизда гиёҳвандлик вабосини олдини олиш билан
шуғулланмасак, келажак авлод тақдирига бефарқ бўлган бўламиз.
Бу
иллатга қарши барчамиз биргаликда курашимиз шарт ва лозим деб ҳисоблайман.
Кибер
жинояти бўйича:
Сўнгги
вақтларда бутун дунёда, шу жумладан юртимизда ҳам Ахборот технологиялари
ёрдамида содир этиладиган жиноятлар (яъни кибержиноятлар) кескин ортиб
бормоқда.
Бу
турдаги жиноятларнинг ўзига хос мураккаб томони шундаки, жиноятни содир
этаётган шахс учун чегара ва масофа тўсқинлик қилмайди, жиноятчи қисқа фурсатда
ўнлаб, ҳатто юзлаб фуқароларни жабрланувчига айлантириб қўйиши мумкин.
Жорий
йилда ушбу йўналишдаги жиноятлар умумий содир этилган жиноятларнинг 54,3 фоизини
(25 та) ташкил этмоқда.
Ушбу
жиноятларнинг асосий салмоғини (100,0%) ўғрилик
(25 тадан 13 та, 52,0 %) ва фирибгарлик (25 тадан 12 та, 48,0 %)
орқали содир этилган.
Ачинарлиси,
аксарият ҳолатларда фуқароларнинг ўзлари фирибгарларга осонгина алданиб қолиб,
пластик карта кодини оддий ҳолда айтиб қўйиш орқали фирибгарларга топшириб
қўймоқдалар.
Шу
ўринда, айрим фуқароларимиз, ижтимоий тармоқлар орқали тез ва қисқа фурсатда
бойиш илинжида бўлаётганликлари ҳам ташвишли ҳолдир.
Бунинг
оқибатида ўзлари жиноят қурбонига айланмоқдалар.
Ҳурматли
фуқаролар, пластик карта рақамини жиноятчининг алдовига кириб ошкор қилишингиз,
ишонувчанлигингиз, тезроқ бойлик орттиришга бўлган қизиқишингиз бу турдаги
жиноятларнинг салмоғини кескин ортиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Шу
боисдан ушбу жиноятларни олдини олишда,
-биринчидан,
пластик карта рақамларини ошкор қилмаслик,
-иккинчидан,
шартномаларни фақатгина нотариал тартибида амалга ошириш,
-учинчидан,
телефон орқали алоқага чиққан ҳар қандай шахснинг сўзига ишонмаслик лозим
бўлади.
Йўл-транспорт
ҳодисалари бўйича:
Йўлларда
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жорий
йилнинг 3 ойи давомида туманда 3 та йўл-транспорт
ҳодисалари содир этилган.
Йўл-транспорт
ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда
йўл инфратузилмасини яхшилаш чоралари кўрилди, мунтазам равишда профилактик
тадбирлар олиб борилди.
Лекин,
бугунги кунда ҳайдовчилик маданиятини етарли деб бўлмайди.
Айрим
ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликлари, менсимасдан транспорт
воситаларини бошқаришлари, айрим ҳолларда эса ота-оналарнинг ўзлари вояга
етмаган фарзандларига транспорт воситасини бошқаришларига имкон
бераётганликлари оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқармоқда.
Ўтган
3 ойда 2610 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, унинг 1225 таси қўпол
қоидабузарликни ташкил қилган бўлса, 25 та маст ҳолда транспорт воситасини
бошқариш ҳолатларини ташкил қилган.
Аниқланган
25 та мастлик ҳолати, бу шунча йўл-транспорт ходисасини олди олинган десам, ҳеч
муболаға бўлмайди.
Азиз
туманимиз фуқаролари, юқорида йўл – таранспорт ҳодисалари бўйича бирқанча
жиддий масалалар айтиб ўтилди, албатта барчамиз ҳайдовчилик ҳурматини сақлаган
ҳолда, қоидаларга итоат қилиб ҳаракатлансак, ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар
содир этилмаслигига ўзимизни ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Вояга
етмаганлар бўйича:
Вояга
етмаганларни баркамол инсон бўлиб тарбияланишлари, давлатимиз сиёсатининг энг
мухим устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўтган
давр мобайнида таълим муассалари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга
оширилди.
Лекин,
олиб борилаётган ишлар самарадорлиги етарли даражада бўлмаганлиги боис, вояга
етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилишига йўл қўйиб келинмоқда.
Жумладан:
3 ой
мобайнида 3 нафар (3/3) вояга етмаганлар томонидан 3 та (3/3) жиноятлар
содир этилганлиги албатта ташвишли ҳолдир.
Улар
томонидан,
-1
та транспорт воситасини олиб қочиш,
-1
та оғир тан жароҳат етказиш,
-4
та бошқа турдаги жинoятлар содир этилган.
Аксарият
ўқувчилар ўзлари билан бирга тиғли жисмларни олиб юришни одат қилиб олганлар.
Ўтказилган
тадбирлар давомида ўқувчилардан 9 дона ўткир тиғли буюмлар олинган.
Ўқувчиларни
назорат қилинмаслиги оқибатида дарс машғулотларига қатнашмаслик ҳолатларига йўл
қўйиб келинаётганлиги “Давомат” тадбирларида маълум бўлган.
Масалан:
Ўтган
давр мобайнида 244 нафар ўқувчилар дарсларга кечикиб келганлиги, 97 нафар
ўқувчилар дарсдан кетиб қолганлиги, 669 нафар ўқувчилар мактабга
келмаганликлари аниқланди.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари,
Ҳурматли Президентимизнинг 2025 йил 18 март кунги “Ички
ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-110-сон қарорлари қабул қилинди.
Мазкур
қарор билан таълим муассасаларида ўқувчилар билан “Мактаб – маҳалла – оила” тамойили асосида
ишлаш тизимини жорий этилди,
ўқувчилар
ўртасида қонунбузилиш ва бошқа кўринишдаги ҳулқ оғишларига қарши иммунитетни
шакллантириш, психологик ишлаш механизмларини йўлга қўйиш, ўқувчиларда Ватанга
садоқат ҳиссини шакллантириш, мактабларда доимий равишда давоматни текшириш,
ўқувчиларни касбга йўналтириш каби вазифалар юклатилди.
Ёшлар
бўйича:
Жорий
йилда ёшлар томонидан 6 та жиноятлар содир этилган.
Ёшлар
томонидан жиноятлар содир этилиши ташвишли ҳолдир. Улар томонидан,
-2 та
Диний мазмундаги материал тарқатиш,
-1 та
Қиморхона ташкил этиш,
-3 та
гиёхвандлик,
Ёшлар
масаласига масъул бўлган ташкилотлар, маҳалла вакиллари, профилактика
инспекторлари, ёшлар жинояти масаласига жиддий эътибор бериб, уларнинг
муаммоларини ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиб, оилалардаги маънавий муҳитни
соғломлаштириш, бунда ота-оналарнинг масуълиятини оширишлари муҳим деб
ҳисоблайман.
Ёшлар,
келажак пойдевори тушунчаси билан қараб, уларнинг эзгу ният ва орзуларини
рўёбга чиқаришга барчамиз масъул эканлигмизни унутмаслигмиз зарур.
Азиз туманимиз фуқаролари,
Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларни барвақт олдини олиш масаласи фақатгина давлат идораларининг вазифаси эмас, балки бутун жамиятнинг вазифаси деб қараб, бу масалаларга эътиблик бўлсак, туман ҳудудида жамоат хафсизлиги ишончи таъминланиб, маҳаллаларда ҳавфсиз муҳит яратилади, бу билан олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз.
Наманган тумани ИИБ бошлиғи А.Убайдуллаев