12 Май 2025 йил 87

Наманган туман прокурорининг туман аҳолисига мурожаати

Азиз  юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!

 

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар  амалга  оширилмоқда.  

Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин ўсиб бораётганига ҳар биримиз  бирдек  гувоҳ  ҳам  бўлмоқдамиз.

Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.

Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда
қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг   олдини   олишга   бевосита   боғлиқдир.

 

Азиз Наманган туман аҳли!

 

Ўзбек ватандошимизми, чет эллик тадбиркор, сармоядор бўладими, барча - барча, Ўзбекистонимизда тинч ва осуда, муносиб  ҳаёт шароитлари билан таьминланган, унинг ҳаёти ҳар қандай жиноий тажовуз ва таҳдидлардан кафолатли ҳимояланган бўлиши шарт.

Қонун устуворлигини таъминламасдан, бу вазифага эришиб бўлмайди.

“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.

Наманган туманидаги криминоген вазият бизнес муҳитига катта таьсир кўрсатади, унинг ўзига хос, алоҳида ёндашув талаб этадиган хусусиятлари бор.

Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилаяпти.

Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таьминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.

Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўрилаяпти.


Қадрли юртдошлар!


Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.

Президентимизнинг 2025 йил 3-январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган 1 - сонли қарорлари асосида жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора -тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг
эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди, менинг раҳбарлигимда туман прокуратурасида идоралараро мувофиқлаштирувчи  штаб  фаолияти  йўлга  қўйилди.

Қарор ижроси доирасида тумандаги жами 53 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 6 тасига масъул раҳбарлар номма - ном бириктирилган.

Барча туман ва маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора - тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

“Йўл хариталари” ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 112 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 3600 градус айланувчи 3 та, маҳаллаларнинг асосий кириш - чиқиш жойларига 46 та,
бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи 2 та, жами бўлиб 186 га яқин камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 10 дан ортиқ домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 11 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 25 та савдо муассасалари ва қарийб 209 та хонадонлар  тезкор  қўриқловга  олинди.

Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 300 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 20 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 53 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 146 та ёритиш воситалари билан таъминланди.

Албатта бу натижа беряпти.

Мисол учун, йил бошидан бери туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қочувда юрган 3 нафар, жазодан бўйин товлаб келган пробация ҳисобидаги 1 нафар жиноятчилар ҳамда олиб қочилган 2 та транспорт воситалари ушланди. Шунингдек, бедарак йўқолган 2 нафар шахслар топилиб, 6 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош этилди.

Амалга оширилган чора - тадбирлар натижасида “қизил” тоифада қолган 6 та маҳаллаларнинг 5 тасида криминоген вазият сақланмоқда.

Давлат раҳбарининг Қарорига асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.

Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган 25 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.

Эътибор беришингизни истардим. Бу ишлар бир кунлик ёки бир марталик ҳисобот учун қилинаётган ишлар эмас.

Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 2-чорак учун йўл хариталарни ҳам ишлаб чиқилди.

Туманда жиноятчиликни олдини олиш, коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича кучайтирилган иш тартибини  жорий  этдик.

Бу борада вилоят прокурори фармойиши қабул қилиб, барча тезкор ходимлар 53  та  маҳаллаларга  номма – ном  бириктирилди.

Ҳар бир соҳага доир тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланмалар  ишлаб  чиқилиб,  тарқатилди.

Эндиликда, бириктирилган ходимларимиз жиноят ларнинг омил ва сабабларини ўрганишдан ташқари ўша ҳудудда  амалий  тадбирларни  ҳам  ўтказади.

Биз эндиликда муаммонинг туб негизигача етиб бориб, “маҳалла  прокурори” деган ёндашув билан ишлаймиз.

Энди эътиборингизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар ва  таҳлилларнинг натижаларига қаратсам.  

Биринчи, жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.

Жорий йилнинг ўтган 1-чорагида 30 та ўрганишлар ўтказилиб, 428 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу ишлар мунтазам давом этади.

Иккинчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам, аҳоли ҳам кўпроқ эътибор бериши лозим  бўлган ҳамкорлик кучайтирилиши керак бўлган бир нечта жиноий омилларга диққат  қаратмоқчиман.

Шиддат билан ривожланаётган юртимизда инсонлар кўпроқ
пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг янги йўлларини  ҳам  ўйлаб  топмоқдалар.

Кейинги вақтларда фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани  ҳам  бунга  яққол  мисол  бўлади.

Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали содир  этилаётганлиги  ташвишли  ҳолдир.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари
дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этди.

Маълумот учун, тумандаги жиноятларнинг 50,5 фоизини ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни ташкил этмоқда.  Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида биргина пластик карталардан пул маблағларини ечиб олиш ҳолатлари юзасидан 51 та жиноят иши қўзғатилди.

Кибер маконда содир этилган жиноятларнинг 17 таси ёки
31,5 фоизи фирибгарлик ҳамда 34 таси ёки 63 фоизи ўғриликни ташкил қилган.

Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди.

Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фэйк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги   маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.

 

Азиз тумандошлар!

 

Шу ўринда, криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.

Айтиш керакки, йилнинг дастлабки 3 ойи якунига кўра, ёшлар (15-9), аёллар (4-2), ишсизлар (4-3), гуруҳлар (5-3) жиноятини камайтиришга эришган бўлсак-да, вояга етмаганлар (3-23) жинояти тенг кўрсатгичда қолган, муқаддам судланганлар (2-3) ва масст ҳолда содир этилганлар (0-2) жинояти эса бироз ошган.

Хусусан, оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузар -ликларга оилавий - маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.

Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.

Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 273 та ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 224 та чоралар кўрилди.

Булардан ташқари, 2.900 нафар ишсизлардан 1.575 нафари ишга жойлаштирилди, 570 нафари касбга ўқитилди, 361 нафари эса, касбга йўналтирилди.

Ушбу жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.

Уларнинг 2 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 3 нафарининг бандлиги таъминланди, 5 нафарининг ижтимоий муаммолари ҳал этилди.

Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.

Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб, жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.

Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.

Таълим муассасалари ва жамоат жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва рейд) тадбирларида узоқ муддатга кетган 57 нафар болалар, мунтазам дарс қолдирувчи 29 нафар, тарбияси оғир 81 нафар ўқувчилар аниқланди. Уларнинг 148 нафари мактабларга қайтарилди.

Қолаверса, ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 28 та муаммоси ҳал қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига хавфсизликни таъминловчи 14 та замонавий камералар ўрнатилди.

Таҳдидлардан яна биттаси, бу вояга етмаганлар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларидир.

Бу йўналиш билан боғлиқ жиноятларни биз кенгроқ таҳлил  қилдик.

Рақамларга қарасак, оҳирги икки йилда қарийб 40 та ҳолатда (2023 й. 18 та, 2024 й. 16 та, 2025 й. 6 та) вояга етмаганлар транспорт воситаларини олиб қочиб, йўл - транспорт ҳодисалари содир этилган.

Умуман олганда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўтган 2024 йилнинг ўзида вояга етмаганларнинг 2 нафари оғир тан  жароҳати  олган.

Шунинг учун биз бу борада кенгқамровли тадбирларни белгилаб олдик.

 

Ҳурматли ота-оналар!

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, азиз фарзандларингизни мажруҳ ва ногирон бўлиб қолмасликлари учун аввало уларнинг тарбияси ва таълим олишига алоҳида эътибор қаратишингиздан умидвормиз.

 

Ҳурматли фуқаролар!

 

Коррупцияга қарши курашни кучайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Зеро, сир эмас коррупция ҳар бир соҳанинг ривожига тўсиқ  бўлмоқда. 

Шу сабабли, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш йўлида қатъий муросасиз кайфиятни шакллантириш, унга қарши курашишда мен бутун Наманган ахлидан ўз ҳиссангизни қўшишга чақираман.

Барча ташкилотлар бўйича таҳлиллар ўтказилаяпти, мана шу март ойининг ўзида юқори идораларга, ҳукуматга, аҳолига хизмат кўрсатиш, идораларнинг бошқарув тартибини яхшилаш билан боглиқ 15 та таклифлар ишлаб чиқилди.

 

Ҳурматли фуқаролар!

 

Жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз. Президентимиз талаб қилаётган,  жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф  қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай”
иш тизимини жорий қиламиз.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

 

Азиз ҳамюртлар!

 

Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек   қўйишга  кафолат  беради.

Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни
олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка  чақирамиз.

Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди  олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда  дахлдорлик  ҳисси  билан  ёндошишни  сўрайман.

Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнингҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.

Барчамиз  жиноятдан ҳоли янги Ўзбекистон учун бирлашайлик!

Наманган туман прокурори Х.Ш.Шухратжонов

Text to speech