25 Март 2021 йил
403
Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Тўрақўрғон туманида наркотик билан қўлга тушди.
Жорий йил 23 март куни, Тўрақўрғон туманида Шахидон МФЙ ҳудудида жойлашган “Шахидон” ҳайвон бозорида хизмат олиб бораётган туман ИИБ ходимлари томонидан Наманган шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қўлидаги сумкаси ичида бўлган шимининг олд чўнтагидан оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган, қорамтир рангли, ўткир хидли, модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,31 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати