Наманган шаҳрида хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 17 август куни Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ, Наманган шаҳар ҳокимлиги, Наманган шаҳар прокуратураси, Наманган шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими вакиллари билан ҳамкорликда 3-сектор ҳудудида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Унда Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган 15 та корхона ташкилотлари вакиллари ўзларидаги мавжуд 1459 та бўш ўринлари билан иштирок этишиб, ишсиз аёлларни бандлиги таъминланди.
Шунингдек, меҳнат ярмаркасига ташриф буюрган аёлларга 2023 йил 11 апрель кунидаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонуни бўйича Кодексга киритилган янги моддалар, қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида тушунчалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати