14 Март 2021 йил
640
Наманган шаҳар 3-сектор раҳбари ташаббуси билан сектор ҳудудида умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.
Наманган шаҳар 3-сектор раҳбари ташаббуси билан сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини жадаллаштириш мақсадида, сектор ҳудудида “Кўчат экиш” ҳайрия хашари ўтказилди.
Ўтказилган хашар доирасида жами 347 та кўчатлар, шундан 220 таси мевали кўчатлар ҳамда 127 та манзарали (арча, сасна ва бошқа) кўчатлар сектор ҳудудида яшовчи якка-ёлғиз яшовчилар, “темир дафтар”га рўйхатга олинганлар ҳамда ИИО профилактик ҳисобида турган шахсларнинг яшаш хонадонлари ва сектор раҳбари томонидан “оталиққа” олинган 27-сонли умумтаълим мактаби ҳовлисига экилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати