8 Март 2022 йил 396

Наманган “САҲОВАТ” кексалар ва ногиринлиги бўлган шахслар учун интернат уйида истиқомат қилаётган аёлларни “8-март Халқаро Хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда бир гуруҳ ИИБ ҳодимлари байрам билан табриклашди.

Наманган вилояти Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси Наманган “САҲОВАТ” кексалар ва ногиринлиги бўлган шахслар учун интернат уйида истиқомат қилаётган аёлларни “8-март Халқаро Хотин-қизлар куни” байрами билан табриклаш мақсадида Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда бир гуруҳ ИИБ ҳодимлари Наманган “САҲОВАТ” кексалар ва ногиринлиги бўлган шахслар учун интернат уйига боришди.

Ўзбек халқи яқинларга бўлган меҳр оқибати, меҳмондўстлиги миллий урф-одатлари билан бошқа давлатлардан ажралиб туради. Айниқса байрам арафаларида нафақат яқинлар балки кексалар, меҳрга зор инсонлар ҳолидан ҳабар олиш ҳам миллатимизга ҳос бўлган анъаналардан биридир. ИИБ ҳодимлари ҳам Наманган “САҲОВАТ” кексалар ва ногиринлиги бўлган шахслар учун интернат уйидаги аёлларнинг дуоларини олиб улар билан самимий суҳбат қуришди. Сўнгра уларга Наманган вилояти ИИБ томонидан байрам совғалари тақдим этилди. Кичик эътибордан боши кўкка етган кексаларимиз юртимиз тинч, байрамлар кўп бўлишини тилаб дуога қўл очишди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech