16 Март 2021 йил 404

“Наманган” мунтазам ЙПҲ масканида йўловчининг ёнидан гиёҳванд модда чиқди.

Жорий йил 9 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Божхона бошқармасининг Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида, Поп туманида жойлашган “Наманган” ЙПҲ масканида “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Уйчи туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ушбу транспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқародан ёнида бўлган ашёларни тақдим этиши сўралганида, у эгнидаги қора рангли курткасининг ички ўнг ва ички чап чўнтакларидан бир дона оқ рангли целлофанга ва бир дона қора рангли целлофанга скотчлаб ўралган жами 2 дона овалсимон шаклдаги ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддага ўхшаш моддаларни ихтиёрий равишда тақдим этган, шундан сўнг, мазкур моддалар текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг 2021 йил 10 март кунги хулосасида, ушбу моддаларни соф оғирлиги 392,48 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилояти Божхона бошқармаси томонидан 2021 йил 10 март куни Ўз.Р ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech