7 Май 2025 йил
240
Наманган ЙПХ масканида гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди
Жорий йилнинг 29 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Поп тумани Ички ишлар бўлими 1-сонли ИИБ томонидан, “Қўшминор” маҳалласи ҳудудидаги “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида ҳаракатланиб кетаётган, Андижон вилояти, Андижон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, фуқаро Н.Х ўзининг ёнида соф оғирлиги 4,97 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлини аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати