7 Май 2025 йил
272
Наманган ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳванд модда аниқланди
Жорий йилнинг 28 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Поп туман Ички ишлар бўлими 1-сон ИИБ ходимлари томонидан, “Қўшминор” маҳалласи ҳудудидаги “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида, Фарғона вилояти Қува шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган, фуқаро К.Ф ўзининг ёнидаги “REDMI-10S” русумли телефон аппаратининг чарм ғилофида 0,42 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати