16 Июл 2025 йил 420

Наманган ЙПХ масканида ҳаракатланаётган автомашидан гиёҳванд модда аниқланди

Жорий йилнинг 21 июнь куни, Поп тумани ИИБ ходимлари томонидан Поп тумани, “Қўшминор” махалласи ҳудудидаги “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, фуқаро М.А бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида, автомашинада бўлган йўловчи, Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган, фуқаро Э.Мнинг ёни холислар иштирокида текширилганида соф оғирлиги 0,92 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech