21 Июн 2025 йил 435

“Наманган” ЙПХ масканида гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 2 июнь куни Поп тумани ИИБ ва ИИВ ЖХД ЙҲХХ Қамчиқ давони ЙПХО иккинчи сафарбарлик гуруҳи ходимлари томонидан, Поп тумани, “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Наманган” ЙПХ назорат ўтказиш масканида, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган, фуқаро В.Қнинг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинани текшириб кўриш учун тўхтатилганида, автомашинанинг олди чап томон эшик қисмида соф оғирлиги 44,12 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech