11 Июл 2025 йил
167
“Наманган” ЙПХ масканида гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди
Жорий йилнинг 28 июнь куни Поп тумани, “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида, Поп тумани ИИБ ва ИИВ ЖХД ЙҲХХ ходимлари томонидан “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ш.М бошқарувида бўлган “Нексия-2” русумли автомашина тўхтатиб текширилганида, автомашинада бўлган йўловчи, Сирдарё вилояти, Ховос туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган, фуқаро О.Хнинг ёнида бўлган сумкаси ичида соф оғирлиги 13,77 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати