“Наманган” ЙПХ масканида гиёҳванд модда тўхтатилиб қолинди
Жорий йилнинг 26 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, ДХХ вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ ва ИИВ ЖХД ЙҲХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Поп тумани, “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган, фуқаро Д.Х бошқарувидаги “Тракер” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида, ҳайдовчининг эгнидаги ички кийимида 12 дона соф оғирлиги 5,03 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати