25 Июл 2025 йил
332
“Наманган” ЙПХ масканида гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди
Жорий йилнинг 7 июль куни Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида жойлашган “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида “Водий-Тошкент” йўналишида кетаётган, фуқаро Х.Н бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинани тўхтатилиб текширилганида, ҳайдовчи ўриндиғи орқа қисмида чўнтагидан, шу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган, фуқаро А.Сга тегишли соф оғирлиги 2,45 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати