7 Август 2025 йил 71

"Наманган" ЙПХ масканида психотроп моддалар тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 13 июль куни, Поп тумани Қамчиқ довонида жойлашган «Наманган мунтазам ЙПХ» масканида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ходимлари томонидан «Наманган-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, фуқаро Й.О бошқарувидаги "Кобальт" русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина йўловчиси бўлган, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган И.Н. сумкасидан 35 дона флаконда «Тропикамид» ва 53 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech