1 Август 2025 йил
388
“Наманган” ЙПХ масканида гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди
Жорий йилнинг 8 июнь куни Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида жойлашган "Наманган" мунтазам ЙПХ масканида "Водий-Тошкент" йўналишида харакатланиб кетаётган, фуқаро С.И бошқарувидаги "Трекер" русумли автомашинани тўхтатилиб текширилганида, шу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, Поп туман Уйғур МФЙда яшовчи, 1971 йилда туғилган, фуқаро Ғ.Пни ёнидан соф оғирлиги 1,22 грамм бўлган Гашиш" гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати