22 Апрел 2025 йил
103
“Наманган” ЙПХ масканида "Гашиш" гиёҳванд моддаси тўхтатиб қолинди
Жорий йилнинг 21 апрель куни куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, вилоят ИИБ ва ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан Тошкент вилоятида яшовчи, 2003 йилда туғилган М.С бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, ушбу автомашинада бўлган йўловчи Олмалиқ шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган Х.Ш ёнида 10,35 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати