7 Июн 2025 йил 192

“Наманган” ЙПХ масанида гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 22 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Поп тумани ИИБ ходимлари томонидан, Поп тумани “Қўшминор” маҳалласи ҳудудидаги “Наманган ЙПХ” мунтазам назорат масканида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Monza” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида, автомашинада бўлган йўловчи, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган, фуқаро И.Энинг ёнидан 3 дона “Лирика” номли психатроп таблеткаси ва оқ рангли полетилин пакетга ўралган соф оғирлиги 0,43 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech