4 Апрел 2022 йил 568

Наманган давлат университетида ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вакиллари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида олий таълим қамровида бўлган ёшлар томонидан содир этилаётган жиноят турлари, уларга сабаб бўлаётган омиллар ҳамда жиноятчиликка қарши курашдаги ҳамкорлик масаласи устувор вазифа сифатида белгиланди.

Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни иш билан таъминлаш муаммонинг асосий ечими эканлиги таъкидланди. Наманган давлат университети мисолида талабаларга яратилаётган шароитлардан тўлақонли фойдаланилмаётганлиги улар иштирокидаги жиноятларнинг келиб чиқишига сабаб сифатида кўрсатилди.

Учрашув сўнгида вилоят ИИБ ва университет ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш, бу орқали эса содир бўлиши мумкин бўлган салбий вазиятларни олдини олишга келишиб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech