Наманган шаҳридаги ички ишлар органлари ходимлари ва ижтимоий соҳа объектларининг тунги фаолияти ўрганилди
Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан тизимли равишда амалга оширилаётган ўрганишлар натижасида тунги хизмат самарадорлиги ошиб, ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Жумладан, бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Наманган шаҳрида бўлиб, тунги хизмат йўналишлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг фаолияти атрофлича ўрганилди.
Дастлаб, «Бобуршоҳ» кўчасида жойлашган “Талабалар турар жойи”да олиб борилган ўрганиш жараёнида талабаларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг хавфсизлиги ва борасида кўрилган чора-тадбирлар ўрганилди. Шунингдек, мазкур объект учун масъул профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик тизими таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, «Лола», «Бобуршоҳ», «Бўстон», «Ҳақиқат», «Илғор», «Зарбдор», «Зиёкор» ва «Қадамжо» маҳаллаларида хизмат олиб бораётган патруль-пост хизмати ходимларига йўриқнома ўтказилиб, хизмат интизоми ҳамда фуқаролар осойишталигини таъминлаш борасида аниқ кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, «Обиҳаёт», «Нурафшон», «Байналминал», «Равнақ» ва «Даштбоғ» маҳаллаларига хизмат кўрсатувчи 1-сон “Ҳуқуқ-тартибот маскани” ходимларининг тунги фаолияти ўрганилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш ва фуқаролар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, «Сардоба», «Заркент», «Зарафшон», «Меҳрибонлик», «Мажнунтол», «Янгиобод», «Алпомиш» ва «Обод» маҳаллаларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари, патруль-пост хизмати ҳамда Қўриқлаш бўлими ходимлари, шунингдек, шаҳар марказий кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган йўл патруль хизмати инспекторларига ҳам йўриқнома ўтказилиб, уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
Мазкур йўналишдаги ўрганишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати