22 Ноябр 2023 йил 3535

Наманган шаҳрида ўтказилган рейдлар натижасида 98 нафар пиёдаларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди

Давлатобод туманининг Ислом Каримов кўчасида сутка давомида бир неча минглаб автомашиналар узлуксиз ҳаракатланади. Ушбу йўлда пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг хавфсиз ҳаракати учун зарур шароитлар мавжуд. Бироқ айрим қаноатсиз пиёдаларнинг ўзлари учун белгиланган йўл қолиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтишлари кўнгилсиз ҳодисаларни юзага келтирмоқда. Шу боисдан айни шу кўчада кучайтирилган тартибдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Инспекторлар томонидан йўлнинг қатнов қисмидан кесиб ўтаётган пиёдаларнинг ҳаракатлари уларнинг ҳаёти учун хавфли эканлиги тушунтирилиб, бошқа бу ҳолатни такрорламасликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Рейдлар давомида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтгани етмагандек, телефонда мулоқот қилиб келаётган пиёдалар ҳам инспекторлар томонидан ҳушёрликка чақирилди ва қонуний тарзда чоралар кўрилди.

Шу куни ўтказилган рейдлар натижасида Йўл ҳаракати қоидаларинниг тегишли бандларида кўрсатилган қоидаларни бузиб ҳаракатланган 98 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 138-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech