3 Август 2024 йил 6233

Наманган шаҳрида «Маҳаллабай» ишлаш тизими доирасида бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилиб келмоқда

Наманган шаҳар «Оби-ҳаёт» ҳуқуқ-тартибот масканига жалб этилган ходимлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Тадбир давомида маҳалла ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш назорат остидаги шахсларни қайта жиноят содир этишига йўл қўймаслик ва оила турмуш доирасидаги низоларни бартараф этиш мақсадида мутахассислар иштирокида аҳоли хонадонларига ташриф буюриб низоли оилаларни яраштириш, ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўриб келинмоқда.

Бундан ташқари ИИОлари ходимлари томонидан маскан ҳудудида жамоат тартибини сақлаш транспорт воситаларини тартибли ҳаракатини таъминлаш ҳамда содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларини олдини олиш мақсадида тарғибот ва рейд тадбирлари амалга оширилмоқда. Маҳалла ҳудудидаги мавжуд кўп қаватли уйлар ва барча корхона ташкилотлар кузатув камералари ва ташвиш тугмалари билан жиҳозланиб профилактика инспекторининг хизмат хонасига интеграция қилиш бўйича ишлар ташкил этилмоқда.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech