22 Апрел 2025 йил
118
Наманган шаҳрида фуқаронинг ёнидан гиёҳванд модда топилди
Жорий йилнинг 17 апрель куни Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси 2-сон ИИБ ходимлари томонидан "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари давомида Чорсу маҳалласи ҳудудида Наманган шаҳрида яшовчи яшовчи,1989 йилда туғилган Ш.А ўзининг ёнида 0,36 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузурида Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати