19 Ноябр 2025 йил 46

Наманган шаҳрида аҳоли осойишталигини таъминлашга жалб этилган ходимларнинг тунги фаолияти ўрганилди

Бошқарма раҳбарияти томонидан ҳудудларда мунатазам равишда олиб борилаётган ўрганиш ишлари жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Навбатдаги ўрганиш ишлари Наманган шаҳрида давом этиб, унда ходимларнинг тунги хизмати фаолияти атрофлича текширилди.

Ўрганишлар жараёнида дастлаб шаҳар марказида хизматни қилаётган тунги нарядлар билан йўриқнома ўтказилди. Унда ходимларга хизмат интизомига қатъий риоя этиш, ҳудудда жамоат хавфсизлигини барқарор сақлаш, содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг осойишталигини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди ҳамда хизматга йўналтирилди.

Шунингдек, «Гулбоғ» маҳалласи профилактика инспектори ва 6-сон "Ҳуқуқ-тартибот маскани" ҳамда "Жамоатчилик назорати маскани" фаолияти билан танишилиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга самарали ечим топиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, савдо объектлари эгалари билан суҳбатлашилиб, хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича зарур тавсиялар берилди.

Бу каби ўрганишлар вилоятнинг ҳар бир ҳудудида босқичма босқич давом этиб келмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech